Боллала адабётлари учун БМЖТ ишлаб шиқиш Бугунги кунда ўзбек тилшунослиги «нутқ→лисон» йўналиши
асосидаги тадқиқотлар даврини муваффақиятли босиб ўтиб, ўзининг янги
поғонасига – «лисон→нутқ» тамойили асосида иш кўришга жадал ўтмоқда.
Бошқача айтганда, назарий тилшунослик аниқлаган лисоний
умумийликларнинг нутқий воқеланишини текширишга жиддий
киришилмоқда. Буни лисоннинг амалий воқеланиши, ундан cамарали
фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи замонавий фан йўналишлари
бўлган социолингвистика, лингвокультурология, психолингвистика,
лингвокогнитология, компьютер лингвистикаси каби ижтимоий ва иқтисодий
самарадор қатор йўналишлар жадал ривожланаётганлиги ҳам кўрсатмоқда.
Айниқса, миллатимиз фахри бўлган атоқли сўз санъаткорлари бадиий
маҳорати натижаси ўлароқ янги-янги қирраларини намоён қилган лисоний
воситаларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш долзарб тус олмоқда