Ушбу малакавий битирув иши олий укув юрти талалабари учун мулжалланган.Ўрта Осиѐ ўзининг маданий, меъморий ѐдгорликлари билан дунѐга
донг таратган ўлка ҳисобланади. Шу жумладан, республикамизда ўтмишда
қурилган маданий обидалар хозирги кунда ҳам халқимизнинг минг йиллик
маданий йилномаси сифатида қад тиклаб турибди. Қадимги даврдаги
бинокорлар нафақатгина ўзининг бой тажрибасига асосланиб иморатларни
лойиҳалаган, балки меъморчиликни ўша даврда мавжуд назарий ғояларга
суяниб иш олиб борганлар. Демак тарихий ѐдгорликлар ўзининг юксак
бадиийлиги билангина эмас, мухандислик нуқтаи назаридан мукаммаллиги
билан ҳам кишини хайратга солади