Умумий овқатланиш корхоналарининг аҳамияти

Умумий овқатланиш корхоналарининг аҳамияти
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Turi:
Diplom ishi
Nashr etilgan yili:
2012
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 21:01:00
Туризмни ривожлантиришда умумий овқатланиш корхоналарининг фаолияти бўйича илмий-назарий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. . Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида иқтисодиётни эркинлаштириш, мамлакатни модернизациялаш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш эвазига узлуксиз иқтисодий ўсишга эришишдек долзарб вазифа қўйилган. Бу ўз навбатида, иқтисодиётда эришилган ютуқларнинг асоси сифатида бозор муносабатларининг қарор топиши, мулк шаклларининг такомиллашуви, иқтисодиётдаги кескин тузилмавий ўзгаришларнинг содир бўлиши, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг ортиб бориши кабилар билан баҳоланмоқда. Шу туфайли Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2009 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2010 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида “аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини янада кенгайтириш ғоят муҳим аҳамиятга эга…Айни пайтда бу хизматлар ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кўплаб турларига ички талабни оширади, шунингдек, истеъмол бозорида мутаносибликни сақлашда муҳим роль ўйнайди” , деб таъкидлангани бежиз эмас. Умумий овқатланиш корхона тармоқларини тўғри жойлаштириш — аҳолини иш жойида, манзилида, дам олишида овқатланишини тўла таъминлашдан иборат. Умумий овқатланиш тармоқларини очишда қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинади: аҳолининг миқдори, унинг таркиби ва эҳтиёж қобилияти, географик шароит, ишлаб чиқариш корхонаси ва аҳоли яшайдиган жойларнинг узоқ-яқинлиги. Шундагина умумий овқатланиш корхонасидан аҳоли яхши фойдаланиши мумкин.

Дабавлено : 2021-04-14 21:01:00

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш