Мамлакатимиз иқтисодиётини Инқироз даврида ва инқироздан кейинги ривожланиш даврида тижорат банкларини йирик инвестиция институтларига айлантириш ва уларнинг фермер хўжаликларини, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш жараёнидаги ролини ошириш вазифасини Президентимиз И.А. Каримов томонидан қўйилганлиги Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ликвидлилик даражасини янада ошириш заруриятини юзага келтиради. Бунинг сабаби шундаки, тижорат банкларининг етарли даражада ликвидли бўлиши юқорида қайд этилган вазифаларни бажаришнинг зарурий шарти ҳисобланади.