Ички юқумсиз касалликларда ҳам бошқа касалликлардаги сингари маълум мақсадни кўзлаб, илмий асосланган даволаш орқали кўзланган натижага эришиш мумкин. Даволашнинг асосий мақсади касал ҳайвоннинг тўлиқ соғайиши ва махсулдорлигининг тикланишига эришишни таъминлашдан иборат бўлиши лозим.
Ҳозирги замон ветеринария терапияси организмнинг ташқи муҳит билан бир бутунлиги ва асабизм, профилактик, физиологик, комплекслик, фаоллик, эртачи даволаш, индивидуаллилик, иқтисодий самарадорлик каби тамойилларга асосланади.