ЎЗбекистон республикасида суд ҳокимиятининг қонунчилик ташаббуси

 ЎЗбекистон республикасида суд ҳокимиятининг қонунчилик ташаббуси
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2010
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 20:50:21
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида эълон қилинган демократик ҳуқуқий давлатни шакллантиришга, шак-шубҳасиз, қонунчилик ҳокимиятининг асоси сифатида самарали ишлайдиган профессионал парламент ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши баробарида эришилади. Ҳуқуқ ижодкорлиги ҳозирги замон шарт-шароитларида мутлақо янги концептуал асосларга таянишини англаб етиш давлат ва жамиятдан янги парламент ташкил этиш, қонун ижодкорлиги фаолиятини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш борасида улкан саъй-ҳаракатларни талаб қилди. Ҳокимиятнинг тармоқларга бўлиниши принципи Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг асосий принципларидан биридир. Шу принцип мустақиллик йилларида қонун ижодкорлиги фаолиятини ислоҳ қилишга таъсир кўрсатган жиддий омиллардан бирига айланди. Қонун ижодкорлиги фаолияти конституцион даражада ҳам, амалдаги қонунлар даражасида ҳам ўзининг мустаҳкам ҳуқуқий негизига эга бўлди. Буларнинг ҳаммаси қонун ижодкорлиги жараёнининг моҳияти ва мазмунини жиддий назарий тадқиқ этиш заруриятини келтириб чиқарди. Қонунчилик жараёнини ўрганишга бағишланган кўплаб илмий ишлар пайдо бўлди1. Уларнинг барчасида парламент ичидаги қонун ижодкорлиги жараёнига алоҳида эътибор қаратилди. Бироқ, қонунчилик жараёнининг ҳар қандай босқичи ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг муҳим элементи бўлиб, у давлат ҳокимияти тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни ва конституциявий ҳуқуқий муносабатларни рўёбга чиқаришни ўз ичига олади.

Дабавлено : 2021-04-14 20:50:21

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш