Дастлабки тергов эксперимент ўтказиш назарияси ва амалиёти

Дастлабки тергов эксперимент ўтказиш назарияси ва амалиёти
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2010
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 20:50:01
Ўзбекистонда давлат мустақиллигига эришилгач, мамлакатни модернизация қилиш ва демократик ислоҳотлар жараёнлари билан бир пайтда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар шу ўзгаришларнинг лейтмотиви (асосий ғояси) бўлган инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилди. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Бугун бизнинг ҳуқуқий доктрина ўзгача демократик тамойилларга асосланган. Ўзбекистон Конституциясига асосан, аввало, инсон ҳуқуқлари устуворлиги таъминланмоқда. Инсон ҳимоянинг асосий субъекти ҳисобланади ва унинг ҳаёти ва соғлиғига тажовуз қилиш – оғир жиноятдир.» . Шуни таъкидлаш лозимки, мустақилликка эришилгандан сўнг бизнинг мамлакатимиз 60 дан ортиқ муҳим ҳужжатларни имзолади ва 120 дан ортиқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш меъёрий актларни қабул қилди. . Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида жиноят-процессуал қонунчилик ҳам тубдан ўзгариб, умумэътироф этилган жиноий одил-судлов халқаро стандартларини ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич модернизациялашмоқда. Масалан, сўнгги йилларда жиноий судлов ишларини юргизиш тизимида амалга оширилган муҳим ўзгаришларни ажратиб кўрсатиш лозим: ўлим жазосини бекор қилиш ; қамоққа олишнинг суд тартибини киритиш ; Адвокатлар палатасини тузиш ва ҳимоянинг ваколатларини кенгайтириш ; суд экспертизаси сохасидаги муносабатларини тартибга солиш ; ҳозирги босқичда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари вазифаларини амалга ошириш учун муҳим платформа бўлиб қолган “Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва либераллаштириш доирасида ислоҳотнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича” Концепциясини қабул қилиш шулар жумласидан.

Дабавлено : 2021-04-14 20:50:01

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш