Ҳозирги шароитда таълим тизими жамиятни ривожлантирувчи ва уни жаҳонга олиб чиқувчи асосий ижтимоий омиллардан бўлиб қолмоқда. Чунки, таълимни ривожлантириш ва уни жаҳон андозалари даражасига олиб чиқиш орқали рақобатбардош кадрлар етиштириш таълим тизимининг якуний натижаларидан ҳисобланади. Айниқса, мусиқа санъати ривож топаётган жамиятимиз ёшларининг маънавий тараққиётида, уларнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этмоқда.