Конституция - бу давлатнинг олий қонуни бўлиб, унда давлат тузилиши, мақсадлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари белгилаб қўйилади. Унинг олий қонун сифатидаги энг муҳим жиҳати чиқариладиган ҳар қандай ҳуқуқ нормалари унинг мазмунига мувофиқ бўлиши лозим. Бу соҳадаги биринчи босқич бу- мукаммал Конституцияни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш механизмини яратиш лозим. Ҳар бир демократик давлат ўзининг қонунчилик тизимини шакллантирар экан, ҳалқнинг эрки ва иродасини ифодалашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабўл қилиши керак.