Асосий технологик жараён ва қурилмалар

Асосий технологик жараён  ва қурилмалар
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Uslubiy qoʻllanma
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 20:40:52
Ушбу услубий қўлланмада суюқликлар ҳаракат режимини, сарфини ўлчаш, марказдан қочма насосларнинг характеристикасини, донадор заррачалар қатламининг мавҳум қайнаш гидродинамикасини, идиш тубидаги турли диаметрли тешиклардан оқиб тушиш вақтини, фильтрлаш доимийлигини, “труба ичида труба” типидаги иссилиқ алмашиниш қурилмасида иссилиқ бериш ва ўтказиш коэффициентларини, эритмаларнинг температура депрессиясини аниқлаш, қуритиш қурилмасидаги материалнинг қуритиш ва қуритиш тезлигининг эгри чизиқларини тасвирлаш, ҳамда насадкали колонналарнинг гидродинамикасини аниқлаш бўйича лаборатория ишлари баён қилинганн. Ҳар бир лаборатория ишида уни мукаммал ўзлаштириш учун ишнинг назарий асослари, ҳисоблаш формулалари, ишни бажариш тартиби, назорат саволлари ва адабиётлар келтирилган. Услубий қўлланмада тажриба натижаларини ҳисоблаш учун иловада суюқлик ва газларнинг физик-механик ва диффузион-иссилиқ хоссалари, маҳаллий қаршилик турларининг коэффициентлари берилган ҳар бир лаборатория иш натижалари ЭХМ да ҳисоблаш учун “Бейсик” алгоритмик тилда тузилган дастурлар келтирилган. Услубий қўлланма олий ўқув юртларнинг «Кимёвий технология», «Биотехнология», «Нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси», «Дон ва дон маҳсулотлари технологияси», «Ёғочсозлик саноати технологияси, машина ва жихозлари», «Қурилиш материаллари ва конструкциялари технологияси», «Касбий таълим», «Атроф муҳит муҳофазаси» ва бошқа йўналишларида таълим олаётган бакалаврлар учун мўлжалланган. Мазкур услубий қўлланмани яратишда проф. Нурмуҳамедов Х.С., до-центлар: Гулямова Н.У., Нигматжонов С.К., катта ўқитувчилар: т.ф.н.Юлчиев Р.А., Юсупова Н.Ф., Мухамедбаев А.А., Набиев Г.Г., ассистентлар: Туйчиева У.И., Нодирхонова С.И., Хоназарова М.Х., Пиримов Т.Ж., Иногомов А.А., Хаитова Д.А. фаол қатнашдилар. Ушбу услубий қўлланма «Технологик жараён ва қурилмалар» кафедрасининг 2010 - йилдаги йиғилишда мухокама қилинган ва тасдиқланган («_29__» декабрь_ 6 - сонли баённома).

Дабавлено : 2021-04-14 20:40:52

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш