"Политология" (Сиёсатшунослик) атамаси икки юнон сўзидан ташкил топган бўлиб, "politi" - "сиёсий тартиб, фуқаролик ҳуқуқи, ҳокимиятни амалга ошириш механизми" ҳамда "logos" - "билим" деган маъноларни англатади. Политологияга сиёсат ҳақидаги фан деб қаралади.
Сиёсат - кишиларнинг ҳокимиятга эга бўлиш ва жамиятни бошқариш борасидаги кўп қиррали муносабатлари, фаолиятлари, қарашлари, мўлжаллари, хулқ-атвори ва ўзаро алоқалари ифодасидир. Сиёсат бундан қарийб 3 минг йил аввал пайдо бўлган. Жамиятдаги турли кучлар, ижтимоий гуруҳлар ва уларнинг манфаатларини ифода этувчи сиёсий ташкилотлар, институтлар, ҳаракатлар ва лидерлар сиёсат юзага келишининг асосий омиллари ҳисобланади.