Озон қатлами сақланиши ҳуқуқий муаммолари

Озон қатлами сақланиши  ҳуқуқий муаммолари
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2010
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 20:35:20
Бизнинг Еримизни ультрабинафша нурларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилувчи озон қатламининг сақланиши бутун жаҳон ҳамжамияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Озон қатламининг емирилиши ердаги ҳаётнинг асосий хавфли таҳдидларидан бири бўлиб қолди. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар атмосферадаги озон яна қирқ фоизга камайса, сайёрадаги буткул тириклик ультрабинафша нурларнинг ҳалокатли таъсири олдида ҳимоясиз бўлиб қолади . Кейинги вақтда оммавий ахборот воситаларида озон қатлами сақланиши зарурлиги ҳақидаги муаммонинг сунъий равишда ўйлаб топилганлиги ҳақидаги муҳокамалар пайдо бўлди. Биз олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу муаммо аҳамиятининг ижтимоий онгда оширилиши ёки камайтирилиши унга алоҳида эътибор берилиши лозимлигини истисно этмайди. Айнан шу сабабга кўра, озон қатламинингг сақланиши инсониятнинг умумбашарий муаммолари сирасига киритилган ва унинг ҳал қилиниши барча мамлакатларнинг биринчи галдаги вазифасидир. Ернинг озон қатламини муҳофаза қилиш масалалари мамлакатимиз сиёсатининг устувор йўналишлари қаторидан мустаҳкам ўрин олган. Жумладан бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон XXI бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида қуйидагича ёзган эди: “Тараққиётнинг ҳозирги босқичида инсон билан табиатнинг ўзаро таъсирига оид бир қатор муаммоларни ҳал этиш фақат бир мамлакат доирасида чекланиб қола олмайди. Уларни бутун сайёрамиз кўламида ҳал қилиш зарур. Кўриниб турибдики, табиий муҳитни инсон юритадиган хўжалик фаолиятининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш билан боғлиқ кўпгина муаммолар кенг кўлам касб этади. Шу сабабли улар фақат халқаро ҳамкорлик доирасида ҳал қилиниши лозим. Экология муаммоси Ер юзининг ҳамма бурчакларида ҳам долзарб. Фақат унинг кескинлик даражаси дунёнинг турли мамлакатларида ва минтақаларида турличадир”

Дабавлено : 2021-04-14 20:35:20

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш