Ёшларда экологик билим ва маданиятни шакллантиришнинг мазмуни ва ўқув-методик мажмуасини ишлаб чиқиш

Ёшларда экологик билим ва маданиятни шакллантиришнинг мазмуни ва ўқув-методик мажмуасини ишлаб чиқиш
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Taqdimot
Nashr etilgan yili:
2012
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-14 20:34:59
Узлуксиз таълим тизимида (мактабгача таълим, бошланғич ва умумтаълим мактаблари, мактабдан ташқари таълим муассасаларида, ўрта махсус ва олий таълимда) қўлланилаётган ёшларга экологик билим бериш ва уларда экологик маданиятни шакллантиришга йўналтирилган тарбиявий-таълимий тадбирлар мазмуни ва меёрлари аниқланади, тахлил этилади, ёшларни барқарор ривожланиш талабларига мос илмий асосланган тарбиявий-таълимий ўқув методик мажмуа (тушунча ва билимлар меёрлари, ўқув режалари, ўқув дастурлари, услубий ишланмалар, кўргазмали қуроллар, ЭХМ дастурий маҳсулотлари, ўқув-услубий қўлланмалар) яратишнинг алгоритмик дастури тузилади ва амалга оширилади; - Мактабгача таълим, бошланғич ва умумтаълим мактаблари, мактабдан ташқари таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида узвийлик ва изчиллик тамойилларига жавоб берадиган ёшларга экологик билим бериш ва уларда экологик маданиятни шакллантиришнинг илмий асосланган тизими яратилади. Бундай тизимда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда табиатни экологик мухофазасига масъул ташкилотлар, экологик хавфларнинг олдини олиш хизматлари, экологияни ривожлантиришга йўналтирилган илмий тадқиқот муассасалари билан узвий ҳамкорлик, уларда ва матбуотда жамланган турли шаклдаги материаллардан кенг фойдаланиш эътиборга олинади; - Аниқ, табиий ва ижтимоий фанлар дастурлари таълим жараёнида ёшларга экологик билим бериш ва уларда экологик маданиятни шакллантириш мақсадига мувофиқлаштирилган холда қайта ишланади, такомиллаштирилади; - Узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида экологик билим беришнинг дидактик жиҳатлари ўрганилади ва ўқув-услубий ишланмалар мажмуаси яратилади; - Экологик тарбиявий ва таълимий мақсадларга эришишга самарали ёрдам берадиган турли фанлар ўқитувчилари ва тарбиячилар учун ўқув ва услубий қўлланмалар мажмуаси яратилади, чоп этилади ҳамда амалиётга жорий этилади.

Дабавлено : 2021-04-14 20:34:59

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш