Ўзбекистонда меҳнат бозорининг шаклланиш жараёни меҳнат ресурслари тез суръатларда ўсиб бораётган мураккаб шароитларда кечмоқда. Меҳнат бозоридги демографик босим даражаси кун сайин ошиб бормоқда.
2009 йилда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг сони 27,8 млн кишини ташкил этган бўлса, шундан меҳнат ресурслари 16,8 млн кишини ёки бутун аҳолининг 60 фоизига тенг бўлди. 2009 йилда аҳолининг ўртача йиллик ўсиши 364 минг кишини ташкил этди.
Ижтимоий бандлик асосан савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 7,7 % га, қурилишда 4,5 % га, саноатда 3,9 % га, транспорт ва алоқа тизимида 3,9 фоизга ўсди.
Кичик бизнес ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан таъминлайдиган, иқтисодиётнинг таркибий негизини белгилаб берадиган энг муҳим сектор ҳисобланади. Шунингдек кичик бизнес аҳолини иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадларини оширишда муҳим ўрин тутади. Республикада кичик бизнесни ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улуши 2008 йил 48,2% ни, 2009 йил 50% ни ташкил этган бўлса 2010 йилда унинг салмоғини 52,5% га етказиш мўлжалланган.