Мамлакатимизда кейинги йилларда иқтисодиётни эркинлаштиришда биринчи навбатда солиқ юкини камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва уларни унификация қилиш масалаларига алохида аҳамият бермоқда. 2000-2007 йиллар мобайнида мамлакатимизда даромад солиғи 38,0 фоиздан 10,0 фоизга, ягона ижтимоий тўлов 40,0 фоиздан 24,0 фоизга, кичик бизнес субъектлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, яъни фермерлар учун ягона солиқ 10 фоизга туширилди. 2008 йилда эса, ушбу ягона солиқ 8,0 фоизга туширилди. Шунга мувофиқ корхоналар, фермерлар, кичик бизнес субъектларининг молиявий ресурслари ҳам тегишли равишда ошди. «Биргина 2007 йилда республикамиздаги хўжалик субъектлари солиқ имтиёзлари берилиши ҳисобидан ўз молиявий ресурсларини қўшимча 830 миллиард сўмга тўлдиришга эришгани бу фикрнинг яққол тасдиғидир». Ушбу омил эса ўз навбатида инвестицияларнинг кўпайиши, корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш, ишчи ва хизматчиларнинг иш хақи ва даромадларини ошириш ҳамда худудларни ободонлаштириш учун қўшимча манба бўлиб хизмат қилди. Бу эса маҳаллий молиянинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланган корхоналар молиясининг аҳамияти ошиб бораётганлигидан далолат беради.