Ер-умумхалқнинг бебаҳо бойлиги, у асосан табиий бойлик, инсоннинг ҳаёти ва фаолияти учун моддий шароит қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларининг ривожланиши ва жойлашиши учун асосий база қишлоқ хўжалигининг ривожланишида асосий манбаа ҳисобланади. Шунинг учун халқнинг ўсиши ва фаравонлигини яхшилашда ердан мақсадга мувофиқ фойдаланиш ва қўриқлаш лозим.
Жамият олдида муҳим вазифа туради: ердан фойдаланишни шундай ташкил этиш керакки, бир томондан тупроқни емирилиш жараёнини тўхтатиш, уни яхшиланиши ва қайта тикланишини жорий қилиш. Бошқа томондан эса ердан фойдаланиш ва ерни эгаллашда мақсадга мувофиқ бўлишини ташкил этиш ҳисобига самарали ишлаб чиқаришни ошириш лозим. Бу масала фақатгина ер тузиш фаолиятида ердан унумли фойдаланиш ер тузишнинг иш унумдорлигини ошириш, лойиҳа-қидирув ишларининг сифатини яхшилаш, фақат янги информацион технологиялар, ер тузиш маълумотларини автоматлаштиришдан ва замонавий дастурлардан фойдаланиш асосида амалга оширилиши мумкин.