Қимматли қоғозлар бозори тез суръатлар билан ривожланиб бораётганига қарамай, у ривожланган бозор иқтисодиётига эга бўлган мамлакатлардагидек даражага ҳали яқинлашгани йўқ. Мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорининг айрим қисмлари, аввало, уларнинг бошқарув муаассасалари расмийлашуви ва кўмакчи соҳалар билан таъминланиши ривожланмаганлиги бунинг асосий сабабларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг ҳуқуқий ҳимояланишини оширган бўлишига қарамай, қимматли қоғозлар бозорининг кўпгина қисмлари юридик ҳимояланиши бу соҳага хорижий инвесторларнинг молиявий ресурсларини кенг миқёсда сарфлашни таъминлаш учун ҳали ҳам етарли эмас.