Дунё аҳолисининг 80% қисми асосан баландлиги денгиз сатҳидан 500 м гача бўлган ҳудудларда (қуруқлик юзасининг 28%и да) яшайди. Африка ва Жанубий Америка аҳолисининг салмоқли қисми 500-1500 м. баландликларда истиқомат қилади (34,6; 27,5%). Боливияда 88%, Перу, Мексика, Афғонистон, Нигерияда аҳолининг 66% қисми денгиз сатҳидан 1000 м дан баландда, Голландияда эса аҳолининг 40%и денгиз сатҳидан паст ҳудудларда яшайди.