Дарҳақиқат, маърифат дунёни озод ва обод этишга, инсонни жаҳолат ва хурофот ботқоғидан олиб чиқиб кетишга, унинг маънавий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қодир бўлган ягона ва қудратли кучдир. Шу боис, XIX аср охири - XX аср бошларида Россия Империяси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган Туркистон ўлкасини уйғотиш, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкинлиги учун бу даврда маърифатчилик ҳаракати хар қачонгидан ҳам кучайиб кетди.