Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини XXI-аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида, 2010-йилни “Баркамол авлод йили” деб эълон қилиниши мақсадга мувофиқ бўлди. Шу муносабат билан Мустақил Ўзбекистонимизнинг келажаги янада ривожланиши учун, педагогик жараёнда шахснинг тараққиёти бош вазифа ва долзарб муаммолардан бири саналади. Фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг муҳим таркибий қисми бўлган педагогика соҳасида шахсни мунтазам камол топтириш бугунги куннинг асосий йўналишлардан бири деб таъкидланди, шу билан бирга юқори малакали педагог - кадрлар тайёрлаш ҳам кўзда тутилди. Шу муносабат билан Мустақил Ўзбекистонимизнинг келажаги янада ривожланиши учун, педагогик жараёнда шахснинг тараққиёти бош вазифа ва долзарб муаммолардан бири саналади.