Ўзбекистоннинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишининг асосий мақсадларидан бири аҳоли турмуш даражасини ва сифатини янада ошириш ҳамда ижтимоий соҳа тармоқларининг барқарор ривожланишини таъминлаш ҳисобланади.
Шуларни инобатга олиб мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг давлат дастурлари қабул қилиниб амалга оширилмоқда. Шу орқали аҳоли даромадлари ва реал иш ҳақлари мунтазам ошиб, аҳоли турмушининг сифати янада яхшиланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек: “Барча шароитларнинг, иқтисодий, демократик, сиёсий ислоҳотларнинг асл мақсади -инсонга муносиб турмуш ва фаолият шароитларини вужудга келтиришдан иборат”.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш маълум тамойиллар асосида амалга оширилади.