Шаҳар ҳудудида ер муносабатлари ўзига хос хусусий белгиларга эга ва уларни тушуниш учун биз бевосита давлат ер кадастри ва кўчмас мулк объектини кўриб чиқишимиз зарур бўлади.
Бугунги кунда Республикамизда кўчмас мулк бозори ривожланиб бормоқда. Илғор, иқтисодиёти юқори ривожланган мамлакатларда солик тизими-давлат ер кадастри тузилишидан бошланиб, унинг фаолиятига асосланган.
Давлат ер кадастри ерларнинг табиий, хўжалик ва хуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва баҳоси, ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари, уларни ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ижарачиларга ҳамда мулкдорларга тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат.