Кириш
Мустақилликни мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан бири бу ғоявий тарбияни кучайтиришдан иборатдир. Бу борада кишиларимизда ёт ва зарарли ғояларга қарши курашиш учун мафкуравий иммунитетни шакллантириш зарур. Албатта, мафкуравий иммунитетни шакллантириш кишилар онгида бир хил ғояни зўр бериб тиқиштириш эмас, балки одамларга оқ-қорани ажратиш, зарарли ғояларга қарши ҳушёр ва огоҳ бўлиш хусусиятларини тарбиялаш демакдир