Ўзбекистон мустақилликка эришганлигини биринчи кунлариданоқ Республика аҳолисини турмуш даражаси ва маънавий баркамоллигини ривожланган мамлакатлар даражасига кўтариш масаласи қўйилган. Истиқлол йўлидан дастлабки қадамларданоқ буюк маънавиятимизни тиклаш, янада ривожлантириш, миллий таълим – тарбия тизимини такомиллаштириш, замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жахон андозалари даражасига чиқариш ҳозирги куннинг долзарб вазифасидир. Буюк мақсадлар, эзгу ниятларга эришиш, жамиятнинг янгиланиши ҳаётимизнинг тараққиёти ва миллий истиқлолни ислохатларни, режаларни самарали амалга ошириш тақдири, уларнинг ҳаммаси замон талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали онгли кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқ.