Ўзбек тилшунослигида хилма-хил атамаларни тадқиқ, этишга бағишланган қатор китоблар ва рисолалар нашр этилди, ўнлаб диссертациялар ҳимоя қилинди, кўплаб илмий ва илмий-оммабоп мақолалар чоп этилди. Бу ишлар ўзбек тили атамашунослигининг назарий масалаларини ечиш учун пойдевор хисобланса, уларнинг амалий ечими натижаси нашр этилган кўп сонли терминологик луғатларда ўз ифодасини топди.