Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач барча соҳалар каби жисмоний тарбия ва спорт ҳам тамомила янгича мақом йўналишида шаклланиб, юксак чўққи сари қанот ёзмоқдаЎзбекистон ўз мустақиллигига эришгач барча соҳалар каби жисмоний тарбия ва спорт ҳам тамомила янгича мақом йўналишида шаклланиб, юксак чўққи сари қанот ёзмоқда. Дархақиқат, юртбошимиз И.А.Каримовнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлиги остида жисмоний тарбия ва спорт миллат генофондини шакллантириш ҳамда баркамол авлодни тарбиялаш воситаси сифатида давлат сиёсатининг устивор йўналишлари доирасидан жой олди. Ҳамдўстлик давлатлари ичида мамлакатимизда биринчи бўлиб, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” Қонун (1992, 2000) қабул қилинди, “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисида (1997), “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида” (2002), футбол, кураш, теннис ва бошқа спорт турларини ривожлантириш ҳақида Президент Фармонлари ва Хукумат Қарорлари қабул қилинди.