Соғлом турмуш тарзининг асоси – оила ҳисобланади. Оиланинг фаровонлиги, тинчлиги, жамиятда соғлом наслни етказиб бериш – ёшларнинг қўлида. Ҳар бир ота-она фарзанди туғилгандан бошлаб уни жисмонан тўғри ривожланишига катта аҳамият бермоғи лозим.
Мухтасар айтганда, ҳаммамизга аён бўлиши табиийки, соғлом турмуш тарзига асосланган оила – жамият мустахкамлиги асоси, жамият мустахкамлиги эса-мамлакат барқарорлигини таьминлайди. Юртбошимиз таькидлаганидек:, … оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир” [2].