Спортнинг асосий 3 та ўзаро боғлиқ Ташкилий шакллари мавжуд: оммавий ҳаваскорлик спорти; ўқув фан сифатидаги спорт; юқори натижалар спорти. Тараққиёт жараёнида спорт жисмоний тарбия доирасидан чиқиб, мустақил умуммаданий, сиёсий, эстетик, иқтисодий аҳамият касб этди. Спортнинг шахс умумий тараққиётида таъсири жуда катта. Жисмоний машқлар организмнинг умумий тонусини сақлаб, кайфиятини кўтаради ва ўз-ўзидан фикрлаш жараёнининг ижодлилигини таъминлайди.