Ҳозирги вақтда энергиянинг асосий манбаларидан бири нефть ва газ ҳисобланади. Улардан асосан турли суюқ ёқилғилар – бензин, керосен, дизель ва қозонхона (мазут) ёқилғиси олиш учун фойдаланилади. Шунингдек, нефтдан махсус ва сурков мойлари ҳам ишлаб чиқарилади. Қайта ишлаш жараёнлари орқали олинган маҳсулотлар пластмассалар, синтетик каучук ва смола, сунъий тола ва ювиш воситалари, дори-дармонлар ва шу каби бир қатор халқ хўжалиги учун зарур махсулотлар ишлаб чиқаришда хомашё сифатида фойдаланилади.