Юртимиздаги барча ислоҳотлар қатори бу соҳадаги тарихий ўзгаришлар ҳам давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва раҳнамолиги остида амалга оширилмоқда. Хусусан, ушбу соҳада туб бурилиш ясаган, таълимнинг маъно-мазмунини бутунлай ўзгартириб юборган “Таълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури каби мустақил тараққиётимизда том маънода ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган муҳим ҳужжатлар Юртбошимизнинг ёш авлод ҳақидаги ғамхўрлик ва эътиборининг амалий ифодаси сифатида вужудга келганини барчамиз яхши биламиз.