Бугун орадан неча йиллар ўтганидан кейин ўзига хос миллий тараққиёт йўлини танлаган дастлабки даврни кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, бизнинг ислоҳотлар сиёсатимизда маънавий мезонлар доимо ҳал қилувчи омил бўлиб келаётгани янада яққол аён бўлади. Ўша пайтда собиқ иттифоқ ҳудудидаги айрим мамлакатларда “шок терапияси” деган усул билан бир сакраб бозор иқтисодиётига ўтиш ёки алоҳида бир давлатда “демократия
оролчаси” барпо этиш ҳақида қанча-қанча шов-шувлар кўтарилган эди .