Минтақавий иқтисодиётни бошқаришнинг шаклланиши ва ривожланишини баҳолаш шуни кўрсатмоқдики, маҳаллий даражаларда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш босқичида ҳам, уларни амалга оширишда ҳам камчиликлар мавжуд. Шу сабабли, ҳудудларнинг ривожланишини тартибга солишда истиқболли ва аниқ мақсадга эга дастурлар, уларни амалга ошириш усуллари ва механизмлари тўла шакллантирилмаган.