Республикамиз аграр секторининг жадал суратлар билан ўсишида мелиорация алоҳида ўрин тутади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг қуйидаги сўзлари айниқса диққатга сазовордир: «Бизда деҳқончиликнинг бошқаларидан фарқ қиладиган хусусияти шундаки, у суғориладиган ерларда олиб борилади, бу ерларга қудратли ирригация тармоғи хизмат қилади. Барча ҳайдов майдонларининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи суғориладиган ерлардир. Шу сабабли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари суғориладиган деҳқончиликни ривожлантириш, ирригация ва мелиорация тармоқларини куриш ва ишлаб турганларини қайта куриш, бу тармоқлар кимнинг мулки бўлади, деган масалани ҳал қилиш билан бевосита боғлиқдир.Ернинг мелиорация ҳолатига эътиборни ҳеч қачон сусайтирмаслик