Мамалакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган тўғри ва изчил иқтисодий сиёсат орқали аҳамиятли ижобий натижалар қўлга киритилган. Жумладан, миллий хўжалигимиз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб, маъмурий-буйруқбозлик тизимдан мерос бўлиб қолган бир томонламалик ва инқироз ҳолатидан чиқарилди; иқтисодиѐтнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиѐт ва унинг айрим соҳаларидаги мутаносиблик кучайди; бозор механизмининг таркибий қисмлари қарор топди ва унинг инфратузилмалари вужудга келтирилиб, ривожлантирилди. Маънавий жабҳада ҳам туб ўзгаришлар қилиниб, жамият аъзоларида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шаклланди. Бугунги кунда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва модернизациялаш жараѐнлари амалга оширилмоқда