Совет даври адабиётларида Туркистон халқлари олиб борган миллий озодлик учун қуролли қаршилик ҳаракати тарихи ҳам “синфий душман”, “эзувчи синфлар” қаршилиги сифатида кўрсатилиб уларга “босмачи” тамғаси қўйилиб соҳталаштирилди. Туркистонда қуролли қаршилик ҳаракати бостириш чоғида совет органлари амалга оширган қатағон сиёсати ақибатида минг-минглаб бегуноҳ кишилар қатағонга учрагани кўплаб ватандошларимиз юртни ташлаб бадарға бўлгани ҳақида деярли ёзилмади.