Маркетингни бошқариш маркетинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган барча моддий, меъёрий ва бошқа ресурсларнинг мажмуи -уни амалга ошириш жараёнида барча ходимлар фаолиятини бир мақсадга йўналтириш, уюштириш ва мувофиқлаштириш талаб этилади. Бунда иқтисодий, техникавий ва бошқа қонунлардан онгли равишда фойдаланилади. Бу фаолият маркетологлардан ниҳоятда катта билим, ижод ва туганмас меҳнат талаб қилувчи мураккаб тизимдир. Унинг мураккаблиги доимий ривожланиб, ўзгариб боришда.