Қишлоқ хўжалиги майдонларидан барқарор юқори ҳосил олиш эса халқимиз, жумладан қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилашда энг муҳим омил ҳисобланади.
Қуруқ иқлимли минтақда жойлашган мамлакатимиз шароитида суғориладиган майдонлардан сувнинг кўп миқдорда буғланиши тупроқда тузлар тўпланишига, яъни суғориладиган майдонларнинг шўрланишига сабаб бўлади. Шу боис грунт сувлари сатҳини имкон қадар ер юзасидан чуқурроқда ушлаб туриш талаб этилади.
Мамлакатимизда давлатимиз томонидан сув хўжалиги тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Катта маблағ сарфланиб тикланаётган мелиоратив объектлар, хусусан магистрал ва хўжаликлараро зовурлар, ёпиқ-ётиқ дренажлар, тик дренаж қудуқлари, мелиоратив насос станциялардан самарали фойдаланиш, уларни асраб-авайлаш ердан фойдаланувчилар – фермерларга катта маъсулият юклайди.
Ерларнинг юқори унумдорлигини таъминлашда мелиоратив объектларнинг қониқарли ишлаши билан бир қаторда фермер даласида олиб бориладиган кундалик фаолият ҳам бир хил аҳамиятга эгадир.