Шаҳарлар қиёфасининг ўзгариб, замонавийлик касб этишида Ўзбекистон шахарсозлигини лойихалаш. Мустақилликка эришилгандан кейин тарихда биринчи маротаба 1995йилда "Архитектура ва шахарсозлик" бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунни амалга ошириш ва бажариш жараёнида кўп сохавий имкониятлар пайдо бўлди ва шу асосда тарихни, маданий бойликларни, иқлимни, зилзила ва умуман, ҳудудимизга хос бўлган ҳолатларни эътиборга олган ҳолда 148 та миллий давлат "Қурилиш меъёрлари ва қоидалари" (ҚМҚ) ишлаб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, мустақилликнинг биринчи йилидан ва айниқса, охирги икки-уч йил мобайнида шаҳарсозлик соҳасига эътибор кучайиб келмоқда.