А Н Н О Т А Ц И Я
Мазкур ўқув методик қўлланмада инновацион педагогиканинг вужудга келиши, унинг илмий ва ижтимоий жиҳатлари, педагогик инновация мундарижаси ҳамда йўналишининг асосий негизи, моҳиятлари, таълим жараёнининг инновацион тузилиши, мактаб ўқувчилари тарбияси, ўқитишнинг муқобил воситалари, ўқув юрти турларининг бир-биридан фарқи, инновацион мактабларда олиб борилган тадқиқот натижалари баён этилган. Педагогикада инновация тушунчасинииг таърифи, шаклланиши, инновацион мактаб ривожланишини таъминлашда экологик меъёрий-ҳуқуқий ўзлаштиришни мукаммаллаштириш ва технологияни ишлаб чиқиш жараёни тавсифлаб берилган.