Мазкур ўқув қўлланма «Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият» таълим йўналишида тахсил олувчи талабаларга мўлжалланган. Шунингдек ахолининг сиҳат – саломатлигини яхшилаш, ўқувчи – ёшлар ва талабаларнинг жисмоний баркамолигини тарбиялаш, айниқса уларни касбга ўргатишда сайр- саёхатларнинг (туризм) ўзига хос ижтимоий – тарбиявий хусусиятлари мавжуд. Ушбу ўқув қўлланмада туризмнинг турлари, шакллари, мақсад ҳамда вазифаларига доир асосий мазмунлар баён этилган.