Аннотация
Мазкур ўқув қўлланма «Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият» таълим йўналишида тахсил олувчи талабаларга мўлжалланган. Шунингдек ахолининг сиҳат – саломатлигини яхшилаш, ўқувчи – ёшлар ва талабаларнинг жисмоний баркамолигини тарбиялаш, айниқса уларни касбга ўргатишда сайр- саёхатларнинг (туризм) ўзига хос ижтимоий – тарбиявий хусусиятлари мавжуд. Ушбу ўқув қўлланмада туризмнинг турлари, шакллари, мақсад ҳамда вазифаларига доир асосий мазмунлар баён этилган.
Ўқув қўлланмадан олий ўқув юртлари (ОЎЮ) «Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш», «Мактабгача таълим ва болалар спорти» таълим йўналишидаги кундузги ва сиртқи бўлим талабалари унумли фойдаланишлари мумкин.
Унинг қиймати бўлажак ёш ўқитувчилар жисмоний тарбия дарсларини (туризм-сайёхликни) ташкил қилиш ва ўтказиш билан белгиланади ҳамда Ушбу ўқув қўлланма туризмнинг турлари, шаклларини тўғри танлаш ва ўтказишда ёрдам беради.