Йигириш жараёнида узунлиги чекланган толаларнинг бир-бирига буриб улашдан хосил бўладиган иплар калава иплар деб аталади.
Толалар массасидан калава ип олишда бажариладиган оператсиялар йиғиндиси йигириш дейилади. Йигиришда ишлатиладиган толалар йигирув толалар деб аталади. Уларга жун, пахта, табиий ипак чиқиндилари, зиғир, нурли штапил толалари киради.
Йигириш усули олинадиган калава ипнинг хили, йигирув толаларининг узунлиги ва йўғонлигига боғлиқ бўлади. Пахта ва штапил толалари асосан карда усулида йигирилади. Бу усулда ўртача узунликдаги толалар қайта ишланади. Натижада бир текис силлиқ ва ингичка калава ип хосил бўлади. Пахта ва жуннинг калта толаларидан аппарат усулида йўғон, бўш йўғонлик жихатидан нотекис бўлган аппарат ипи олинади.