Ушбу ўқув қўлланма бакалавр 5580400 «Муҳандислик тармоқлари қурилиши» йўналишининг ўқув режасига киритилган. «Иссиқлик, газ таъминоти ва вентиляция тизимлари» фани дастурининг «Газ таъминоти» бўлимига мос намунавий дастурига асосан таёрланган.
Ўқув қулланманиниг дастлабки қисмларида ёнувчи газлар, уларнинг турлари физкавий ва химявий хоссалари, газнинг пайдо бўлиши ва уни қазиб олиш, табиий газ ёқилғисига қайта ишлов бериш, газ ёқилғисини истемолчиларга етказиб бериш, газ сақлагич омборлар ҳақида назарий ва амалий маълумотлар келтирилган.