Яқин ўтмишимизнинг ўрганилмаган, ёпиқ саҳифалари бўлмиш 20-30 – йилларда советларнинг Ўрта Осиёда зўрлик билан ўтказган коллективлаштириш ва у билан боғлиқ деҳқонларни қулоққа тортиш, бутун борлиғидан маҳрум этиб узоқ, бегона юртларга сургун қилиш сиёсатларининг мазмун моҳиятини илмий асосда тўлақонли очиб бериш учун барча шароит ва имкониятлар яратилди.
Бу мавзу совет мустамлакачилиги даврида ёпиқ ҳисобланди, унинг очиқ мавзуга айланишини буюк истиқлолимиз бошлаб берди. Натижда бу мавзуда монографиялар, ҳужжатли тўпламлар , ҳатто диссертациялар юзага келди.
2009 йилда ушбу изларнинг узвий давоми ва тўлдирувчиси сифатида Р.Шамсутдимнов ҳамда М.Акбарованинг “Шимолий Қозоғистон гургунидаги юртдошлар қисмати” номли монографик тадқиқоти нашрдан чиқди.