Биз тарихни неча минг йилларни қамраб олган буюк халқмиз. Улуғ аждодларимиз асрлар давомида сиёсат, илму фан ва маданият, дину диёнат соҳасида дунёни хайратга соладиган улкан ишларни амалга ошириб келаганлар. Ватанимиз истиқлоли ана шундай анъана ва қадриятларимизни тиклаш, уларни замон талаблари асосида бойитиш ва ривожлантириш, ўзлигимизни англаш, дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш имконини бергани учун ҳам бениҳоя азиз ва қадрлидир1.
Тарихимиз каби, қадим маданиятимизнинг яратилишида ҳам унга кўплаб этник гуруҳлар, эл-элатлар ўлушини қўшган. Бу – табиий ҳол. Чунки, ҳеч қачон, ҳеч қаерда фақат битта миллатга мансуб маданият бўлмайди. Ҳар қандай цивилизация кўпдан – кўп халқлар,миллатлар, элатлар фаолиятининг васамарали таъсирининг маҳсулидир. Бир сўз билан айтганда, кўчманчилар, босқинчилар келиб кетаверади, лекин халқ боқий қолади, унинг маданияти абадий яшайди.