Ўрта Осиё тарихини, жумладан ўрта асрлар тарихини ўрганиш бўйича айрим ишлар қилинган. Лекин шунга қарамай Ўрта Осиёнинг қадимги тарихини манбалар асосида ўрганиш бўйича махсус тадқиқотларга эга эмасмиз, тарихшунослик тадқиқотлари тўғрисида гапирилмаса ҳам бўлади. Ўрта Осиё тарихини тарихшунослик жихатдан тўла ўрганилмаганлигининг сабаби тарихий манбаларнинг йўқлиги эмас, манбалар кўп ва хилма-хилдир. Ўрта Осиё халқларининг XVI – XIX аср ўрталаригача бўлган ҳаёти тарихимизнинг энг кам ўрганилган даври хисобланади. Бу давр тарихшунослигини ўрганишни Бўривой Аҳмедовнинг Ўрта Осиёнинг XV – XVIII асрлар тарихий жўғрофий адабиёти (ёзма ёдгорликлар). Т.: 1985 ва Б. В. Луниннинг Ўзбекистон тарихи манбалари XVI – XIX аср саёхатчилари, олимлари, ёзувчилари, мемуарлари, Т.: 1988 асарлари анча енгиллаштиради.