Мустақиллик йилларида республикамизда туб ислоҳатларни ўтказиш жараёнида миллий тикланиш, маънавий янгиланиш ва миллий ўзликни англаш ва эркин тафаккурга эга бўлган жамият аъзоларини тарбиялаш каби улуғвор ишларда тарих фанинг роли ва аҳамияти тоборо ортиб бормоқда. Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” номли асарида эл-юртимиз ўзининг кўп асрлик тарихи давомида кўплаб маъшум хатарларни бир неча бор кўргани, уларнинг жаюру жафосини тортгани ҳақида тўхталиб мана бундай деб ёзган эди: "Шундай асоратлар туфайли тилимиз, динимиз ва маънавиятимиз бир пайтлар кандай хавф остида қолганини барчамиз яхши биламиз. Ана шу фожиали ўтмиш, босиб ўтган машаққатли йўлимиз барчамизга сабоқ бўлиши, бугунги воқеаликни теран таҳлил қилиб, мавжуд таҳдидларга нисбатан доимо огоҳ бўлиб яшашга даъват этиши лозим. Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ... Тарихий хотира туйғусини тўлақонли равишда тикланган халқ, босиб ўтган йўл ўзининг барча муваффақият ва зафарлари, йўқотиш ва қурбонлари, қувонч ва изтироблари билан холис ва хаққоний ўрганилган тақдирдагина чинакам тарих бўлади