Мусулмон шарқ тарихий асарлари бизнинг ҳозирги тушунчамиздаги тарихий асарлар бўлмай, балки адабий-тарихий ҳамда тарихий-бадиий жанрга тааллуқли асарлардир. Анъанага биноан Шарк мусулмон тарихчиси тарихий-хронологик ҳақикатни бой адабий тасвир тили билан ташбих, муболаға, истиора ва мавжуд бўлган барча тасвир ва баён воситалари орқали бериши лозим эди. Акс ҳолда, юқори савияли Шарқ ўқувчиси бундай асарни тан олмасди. Ўқувчи бу асарни мутолаа қилиб, ўзининг эстетик, ғоявий талабларини ҳам қондириши лозим бўлган.