Ушбу ўқув - услубий қўлланма талабалар, иқтисодчи педагоглар, ижтимоий фанлар ўқитувчиларига мўлжалланган. Унда янги педагогик технологиялар, таълимнинг интерфаол усуллари ҳақидаги зарурий маълумотлар ўрин олган. Ўқув-услубий қўлланмадан талабалар педагогика, психология ва иқтисодий фанларни ўқитиш услубияти фанларини пухта ўрганишда, ўқитувчилар, малака ошириш курслари тингловчилари машғулотларни замонавий илғор педагогик технологиялар ва интерфаол усуллар ёрдамида ташкил этишда фойдаланишлари мумкин.