Республика қишлоқ хўжалиги мамлакат халқ хўжалигининг энг муҳим ва йирик тармоғи, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, енгил ва озиқ-овқат саноати тармоқларининг хом ашёга бўлган талабини қондиради. Шунингдек, унда республика ялпи ички маҳсулотининг ундан бир қисми, озиқ-овқат маҳсулотларини 96-98 фоизга яқини яратилмоқда.
Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад аҳолининг моддий ва маънавий фаровонлигини, унинг сифат жиҳатдан юқори даражада бўлишини таъминлашдан борат. Бундай улуғвор вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадал ривожлантириш зурур. Бу муаммони ҳал этишда муҳим омиллардан бири меҳнат унумдорлигини оширишдир.